АҚШ бюджети дефицити 2017-молиявий йил якунлари бўйича 80 миллиард долларга ошди ва 665,7 миллиард долларга етди.Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
Охирги бор бундай кўрсаткич 2013 йилда кузатилган, АҚШ тарихида эса олтинчи маротаба қайд этилмоқда.
Бюджет танқислиги ортиши жорий йилда харажатларнинг 3 фоизга кўпайиши билан изоҳланмоқда. АҚШ молия вазирлиги бунга тиббиёт ва ижтимоий дастурларга жиддий харажатларни сабаб қилиб кўрсатди. Шунингдек, бир неча тўфон етказган зарарлар боис Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлик ҳам кўп пул сўраган.
Молия вазири Стивен Мнучин мазкур кўрсаткичлар Вашингтон маъмурияти учун ташвишли қўнғироқ эканлигини билдирди. Унинг айтишича, вазиятни солиқ ислоҳоти ва бюджет воситаларидан фойдаланишдаги оқилона сиёсат билан ўнглаш мумкин.
Изоҳ (0)