Эрон Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасида белгиланган мажбуриятларини бажармоқда. Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) бош координатори Корнел Ферута ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича Москвада бўлиб ўтаётган конференцияда маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Унинг сўзларига кўра, МАГАТЭ мониторинг гуруҳи «кўпинча объектларга ташриф буюради ва уларга кириш имконияти мавжуд». Унинг таъкидлашича, агентликнинг Эронда ишлаётган экспертларининг даражаси «шубҳасиз юқори».
Шунингдек, 21 октябрь куни Эрон ядровий битимдаги келишувларни бажараётганини Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков ҳам тасдиқлади.
Ўз навбатида Эрон ташқи ишлар вазири раҳбарининг ўринбосари Аббос Арагчининг маълум қилишича, Теҳрон ядровий дастур бўйича ўз зиммасига олган мажбурияларини бажаради.
Изоҳ (0)