Тошкент вилоятида 11—18 октябрь кунлари оралиғида қидирувда юрган 23 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Улар орасида Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва оммавий тартибсизликлар уюштириш гумони билан қидирувга берилган шахс ҳам бор.
Вилоят ИИБ ахборотида мазкур шахснинг қачон қидирувга берилгани, қачон қўлга олингани, шахси ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
Изоҳ (0)