Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг шахсан ўзига тегишли бўлган фото, совға тариқасида ҳадя қилинган буюмлар, дастхатлари туширилган китоблар ва бошқа воситалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан харид қилинади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шахсий буюмлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-2854-сон Қарори ижросини таъминлаш, Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ва очилиши режалаштирилган Шароф Рашидов номли музейни янада бойитиш мақсадида харид қилинади.
Изоҳ (0)