Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Назиржон Ҳайиталиев ўз аризасига кўра Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Ҳозиргача «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азимжон Ваҳобов туман ҳокими этиб тайинланди. Вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессияда тасдиқланди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Изоҳ (0)