Тошкент вилоятида 11 октябрь кунидан 18 октябрга қадар — бир ҳафта давомида 31 та ёнғин содир бўлди. Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасидан «Дарё»га маълум қилишларича, ёнғинлар оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Вилоятда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқиш сабаблари олдини олиш мақсадида ҳафта давомида 178 та уй, 3 минг 157 та хонадон, 3 минг 953 та якка тартибдаги аҳоли яшаш уйлари, 77 та ташкилот, идора, таълим муассасалари ва бошқа масканларда, 64 та тадбиркорлик субъектларига қарашли объектларда текширувлар ўтказилган.
Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, жавобгар шахслар маъмурий жаримага тортилган, ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган бино ва иншоотларнинг иши вақтинчалик тўхтатилган.
Изоҳ (0)