Сурхондарё вилоят ИИБ бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Термиз туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туманнинг «Сабзипоя» маҳалласида яшовчи Ч.Х. маҳалладоши Г.М.нинг уйида «мижоз»га қонунга хилоф равишда бир АҚШ долларини 8100 сўмдан ҳисоблаб, 6700 долларини 54 миллион 270 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Ч.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)