Alphabet (собиқ Google Inc.) холдинги таркибида машиналарни автоном бошқариш тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Waymo компанияси ўзи машиналарни синовдан ўтказаётган штатларда полициячилар учун тренинглар ўтказиб, уларга кўрсатмалар бермоқда, деб ёзади «Мотор» фирма томонидан эълон қилинган 43 саҳифали ҳужжатга таяниб.
Waymo’дагилар таъкидлашича, бундай тадбирлар синовлар ўтказилаётган ҳар бир шаҳарда олиб борилмоқда. Компания ходимлари полициячилар ва қутқарув хизматлари ходимларига фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда қандай қилиб ҳайдовчисиз автомобилдан фойдаланишни тушунтирмоқда.
Шунингдек, компаниядагилар маълум қилишича, ҳайдовчисиз прототиплар автомобиллардаги сиреналарни таниб, уларга тегишли равишда реакция кўрсата олади. Масалан, четга ўтиб, махсус транспортни ўтказиб юбориши мумкин.
Изоҳ (0)