Built Robotics америка стартапи мустақил бошқарув тизими билан жиҳозланган тракторни тақдим этди. 15 миллион доллар инвестиция олган фирма мазкур тракторнинг ишини видеороликда намойиш этди, деб хабар бермоқда «Мотор».
Тракторнинг мустақил иши LIDAR оптик дальномерининг такомиллаштирилган талқини асосида таъминланади. Автомобильларга ўрнатиладиган қурилмадан унинг фарқи шундаки, у кучли тебраниш ва зарблар шароитида ишлаш учун махсус лойиҳалаштирилган.
Трактор қурилиш майдонида нафақат мустақил ҳаракатланиши, балки белгиланган ўлчамдаги пойдевор учун чуқур қазиши мумкин. Бажарилган ишни ўлчаш учун лазерлардан фойдаланилади.
Яратувчиларнинг таъкидлашича, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун тизим тракторнинг ҳаракат йўналишида турган одамларни таний олади. Тракторнинг иш унумдорлиги бир неча кишидан иборат жамоанинг иш унумдорлигига тенг. Янги трактор чарчоқ ва жароҳатлардан холи бўлгани учун тинимсиз ишлай олади.
Бундай тракторнинг қачон серияли ишлаб чиқарилиши ва нархининг қанча бўлиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)