«Попмеч» нашри дизайнидаги пропорцияларининг жуда хунуклиги билан ном қозонган автомобиллар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
SsangYong Actyon: Жанубий Кореянинг машҳур кроссовери автомобилнинг орқа қисмига уланиб кетган кузовни маъқул кўрган.
Suzuki Х90: Ноодатий, бироқ самарали ушбу автомобиль кузови йўлтанламас ва икки ўриндиқлик купе гибридига ўхшайди.
Tata Magic Iris: Ҳиндистон автомобилсозлари томонидан ишлаб чиқарилган ушбу машинанинг максимал тезлиги соатига 55 километрни ташкил этади.
Mercedes-Benz GLE Coupe: Йирик ғилдираклар ушбу тухумсимон кузовга мутаносиб бўлган ракурсни топиш жуда қийин.
Toyota Mirai: Ультрaзамонавий автомобилни яратишни ихтиёр этган японлар анчагина ошириб юборган кўринади.
Fiat Multipla: Ушбу Италия минивенининг ичи кенг ва қулай, бироқ дизайни…
SsangYong Musso Sport: Корейслар томонидан яратилган яна бир омадсиз кроссовер.
Bugatti Royale: 3,2 тонна оғирликка эга седаннинг капоти жуда узун, бироқ салони анча тор.
Aston Martin Lagonda: Ўзининг ингичка ва узун фронтал қисми сабаб ушбу британ седанига «чумолихўр» деб ном беришган.
Panther 6: Суперкарнинг барча нарсаси ноодатий — олти ғилдиракли схемасидан тортиб орқасига ўрнатилган 8,2 литрли V8 двигателига қадар.
Изоҳ (0)