Тошкент шаҳрида 17 октябрдан янги автобус йўналиши ишга тушди. «Tashtrans.uz» маълумотига кўра, 25-йўналишдаги автобуслар «Юнусобод-9» шоҳ бекатидан ТТЗ автостанциясигача қатнайди.
Автобуслар йўналиш давомида «Универсам», «Megaplanet» савдо маркази, Янги шаҳар кўчаси, Электрокабел заводи, Академшаҳарча, Қорасув даҳаси, Нейрохирургия маркази, Югнакий даҳасидан ўтади.
25-йўналиш бўйлаб 8-автобус саройига тегишли Isuzu автобуслари ҳаракатланади.
Изоҳ (0)