Россиянинг Калининград шаҳри мэри Александр Ярошук унинг 2018 йилги футбо бўйича Жаҳон чемпионати ҳақидаги сўзларини бузиб талқин қилган ОАВни судга беришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шу билан бирга, у масаланинг юридик томонини ўрганиб чиқиб ишлашга, агар матбуотнинг айбини исботлаш қийин бўлса, вақт йўқотиб ўтирмаслигини тан олди.
«Янгилик тасмаларига кўз ташладим, қизиқ мақолалар чиқди. Биз улардан камида раддия талаб қиламиз. Агар улар ҳамкорлик қилишни истаса, ишни судгача олиб бормаймиз. Аммо агар одамлар ахборотни аниқлаштиришдан бош торца, репрессив чоралар кўришимиз мумкин», — деди мэрнинг вакили Виктория Кашинская.
Муқаддам Ярошук шаҳар фуқароларини имкон қадар Жаҳон чемпионати ўтадиган кунлари шаҳарни тарк этишга чақирган эди.
«Шаҳар тўлиб-тошиб кетади. Ҳаракатланиш жуда қийинлашади, амалда тақиқлаб қўйилади, ишқибозларни олиб юрадиган ‘мокиълар истисно», — деган эди Ярошук «Комсомольская правда Калининград» радиостанцияси эфирида.
Ярошукнинг маслаҳатчиси бу ўринда гап шахсий транспортдан фойдаланиш ҳақида кетганини аниқлаштириб ўтди.
«Бу каби гап ҳатто айтилмаган эди. Агар суҳбат тўлиқ тингланса, мэри ростанам шаҳарликларни меҳмондўст бўлишга чақиргани, ўзининг Беларусга, хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига сафари ҳақида гапириб бергани ойдинлашади», — деб тушунтирди вазиятни Кашинская.
Кашинская журналистлар баъзан ахборотни «ўнинчи манба»дан олишини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)