АҚШнинг Мэриленд штатида отишма уюштирган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Харфорд округи полицияси маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
18 октябрь, чоршанба куни эрталаб эркак штат бизнес-паркларидан бирида ҳамкасбларига қарата ўқ узди ва шундан сўнг яширинди. Полиция мерганнинг шахсини аниқлади, у 37 ёшли Рэди Принс бўлиб чиқди.
«Принс Делавэрда Алкоголь, тамаки, ўқотар қурол ва портловчи моддалар агентлиги — АTF ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди», — дейилади полиция хабарида.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)