Нигериянинг Дельта штатида номаълум қуролли шахслар Буюк Британиянинг 4 фуқаросини ўғирлади. Бу ҳақда штат полицияси вакили Эндрю Аниамака маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Британияликларнинг ўғирланиши 13 октябрда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар қишлоқ жойларида маҳаллий аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича гуманитар дастур доирасида ишлаган миссионерлардир.
«Биз асир олганларнинг ниятини билиш ва британияликларни ҳаётларини хавф остига қўймай қутқаришга ҳаракат қилмоқдамиз», — таъкидлади Нигерия полицияси вакиллари.
Изоҳ (0)