ИШИД террорчилари 2001 йил 11 сентябрдаги каби йирик терактни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик вазири вазифасини бажарувчи Элейн Дюк маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
АҚШнинг Лондондаги элчихонасидаги чиқиши давомида у ҳозирда ИШИД жангариларида «оралиқ давр» кечаётгани, бироқ улар кенг кўламли ҳужумни режалаштираётганини билдирди.
Дюкка кўра, жангарилар қурбонлар кўп бўладиган самолёт ҳалокатини уюштиришни кўзлаган.
«Террорчи ташкилотлар — ИШИД бўладими ёки бошқаси, 11-сентябрдаги каби катта портлашни ташкил этмоқчи. Улар самолёт ҳалокатини уюштириш ниятида, разведканинг бунга ишончи комил», — таъкидлади Элейн Дюк.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)