Испания ҳукумати 21 октябрь куни конституцион тартибни қайта тиклаш ва Каталония автономиясини бекор қилиш масаласини ҳал қилиш учун йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тартибни қайта тиклаш учун Мадрид Конституциянинг 155-моддасини ишга солмоқчи. Бу модда маҳаллий ҳокимият ваколати ва ҳудудда ташқи бошқарувни жорий қилишни тўхтатиш кўзда тутилган.
Каталония раҳбари Карлес Пучдемон бунга жавобан агар мазкур модда амалга татбиқ этилса, ҳудуд мустақиллиги эълон қилинишини маълум қилган.
1 октябрда Каталонияда бўлиб ўтган референдумда кўпчилик Испания таркибидан чиқишни ёқлаб овоз берган.
Конституцион суд мазкур референдумни ноқонуний деб топди, Мадрид эса овоз бериш жараёнида бир нечта тартиббузарликларни қайд этди.
Референдумдан сўнг Каталония ҳукумати мустақиллик ҳақида эълон қилмади, балки Мадридга ҳудуд мустақиллиги ҳақида музокара олиб боришни таклиф қилди.
Изоҳ (0)