Ҳиндистонлик қиз ўзи севган йигитга турмушга чиқиш учун жон-жаҳди билан буйрагини сотишга уринди, деб ёзади UAE Inside.
Қизнинг ота-онаси уларнинг тўйига бошидан қарши бўлган, шу туфайли қиз уйидан қочиб, севгилисининг ёнига борган. Аммо йигит унга ёрдам бериш ўрнига, унга уйланиш учун катта миқдорда пул талаб қилган.
Шунда қиз Деҳлидаги касалхонага келиб, пул эвазига буйрагини олишларини сўраган. Шифокорлар у органлар савдоси бўйича ноқонуний бизнесга алоқадор, деб гумон қилиб, полицияни хабардор қилган.
Бор гапдан хабар топган полиция йигитга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатишни таклиф қилган, бироқ қиз бундан бош тортган ва ота-онасининг уйига қайтиб кетган.
Изоҳ (0)