Facebook ва Google компаниялари АҚШда ўтган йилги сайловолди кампания чоғида ўз ижтимоий тармоқларига муҳожирлар ва мусулмонларга қарши қаратилган реклама хабарлари жойлаштирилишини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг маълумотларига кўра, гап Secure America Now («Американи ҳозироқ хавфсизлантириш») консерватив ташкилоти томонидан ишга туширилган реклама кампанияси ҳақида бормоқда, у ижтимоий тармоқларга, хусусан, АҚШга ислом динига эътиқод қилувчилар эркин кириши учун рухсат берилишига қарши қаратилган видеороликлар ва бошқа ахборотни жойлаган.
Ушбу ташкилот, шунингдек, ўтган йилги сайловларда демократлардан номзод сифатида қатнашган Ҳиллари Клинтонга ҳам қарши чиққан.
Агентлик хабарига кўра, иккала технологик компания мутахассислари ҳам Secure America Now билан эълонлар жойлаштириш борасида яқин ҳамкорлик қилган. Google вакиллари ташкилот билан 2016 йил июнида учрашиб, реклама хабарлари исталган аудиторияга аниқроқ етиб бориши учун уларни қандай яхшилашни муҳокама қилган. Facebook эса ташкилотнинг рекламали видеоларидан бирини роликларни акс эттиришнинг янги форматини синашда қўллаган.
Изоҳ (0)