2018 йилги президент сайловида қатнашиш ниятини билдирган россиялик телебошловчи Ксения Собчак ушбу нияти ҳақида президент Владимир Путинга ҳам гапириб берди, деб ёзади «Газета.ru».
Собчакнинг сўзларига кўра, улар бу масалани телебошловчи Путиндан ўз отаси Анатолий Собчак ҳақидаги фильм учун интервью олаётган вақтида муҳокама қилган.
«У ҳар бир инсон ўз қарорларини қабул қилишга ҳақли эканлигини ва улар учун жавобгар бўлиши кераклигини айтди. Унга мен айтган нарса ёққанини ҳис қилмадим. У мана шу бир оғиз гапни айтди-ю, онамнинг саломатлигини ҳақида сўрашни бошлади», — деди Собчак.
Собчак қўшимча қилишича, Путиннинг реакциясини «жуда яқиндан билмаса-да», «бу унга ёқмагандек бўлиб кўринган».
Изоҳ (0)