Россия АҚШ қимматли қоғозларига киритган инвестициялар августда ўтган ойдаги кўрсаткичларга нисбатан 2,3 миллиард долларга ўсди, деб ёзади «РИА Новости» АҚШ молия вазирлиги маълумотларига таяниб.
Россия АҚШ қимматли қоғозларига киритган маблағларнинг умумий ҳажми 105,4 миллиард долларни ташкил қилди. 2016 йил августидаги кўрсаткичлар билан солиштирганда, у 17,9 миллиард долларга кўпайди.
АҚШнинг чет эллик кредиторлари рўйхатида Россия 14-ўринни эгаллайди. Биринчи поғонада Хитой, иккинчида — Япония жойлашди. Ушбу мамлакатлар Америка қимматли қоғозларига тегишли равишда 1,2 ва 1,1 триллион доллар киритган.
Изоҳ (0)