Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг бешинчи авлод F-35I қирувчи-бомбардимончиси машғулот парвози чоғида икки лайлак билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда, The Times of Israel газетасига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Исроил мудофаа армияси баёнотида айтилишича, самолёт жиддий зарарланмаган ва қўнишга муваффақ бўлган, аммо, шунга қарамай, техник мутахассисларга текшириш учун топширилган.
Армия вакилининг сўзларига қараганда, самолёт (Исроилда мавжуд етти F-35I’дан бири) яқин кунларда фаолиятга қайтади.
Изоҳ (0)