Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин мамлакат мудофаа саноати ислоҳ этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Инчхондаги халқаро аэрокосмик ва мудофаа кўргазмаси (АDEX) очилиш маросимида баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат мудофаа комплекси харидлари ҳажмини оширишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқчи.
«Биз фақат Жанубий Корея ҳарбийлари эҳтиёжларига мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва сотишга мўлжалланган эски тизимни қайта кўриб чиқишимиз лозим. Дўстона давлатлар билан бирга замонавий илғор қурол-яроғни ишлаб чиқадиган ва ишлатадиган тизимни қуришимиз керак», — деди президенти.
Изоҳ (0)