Исрои Сурия орқали Ливанга Эрон қурол-яроғининг етказиб берилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Авигдор Либерман Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Тель-Авивда ўтган учрашувда баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
«Биз Суриянинг ички ишларига аралашмаймиз, аммо Эрон ва ‘Ҳизбуллоҳ’ Сурияни Исроилга қарши форпостга айлантиришига йўл қўймаймиз», — деди у.
Шунингдек, Тель-Авивга сафари доирасида Шойгу Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)