Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Толокон қишлоғи оқсоқоли сайловчилардан бирини урди. Гувоҳлардан бири воқеа видеосини K-News сайтига йўллади.
Кадрлардан маълум бўлишича, сайловчи овоз бериш жараёнини суратга олиш ҳуқуқини талаб қилган.
«Ким сенга бундай ҳуқуқ берди? Бу одамлар қаердан? Уларга ким бу ерда камера ўрнатишга рухсат берди? Мен қишлоқ оқсоқолиман, қонун учун мен жавоб бераман. Фото ва видеосъёмкага рухсат берадиган қонунинг қани? Камерани йўқотинглар», — деб талаб қилган қишлоқ раҳбари ва сайловчини бинодан итариб чиқариб юборган.
Киришга келганда у сайловчини куч билан итариб юборган.
Қирғизистонда президент сайлови давом этмоқда
Изоҳ (0)