АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтондаги анжуманда Виргиния ороллари президенти, яъни ўзи билан учрашганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сизларга айтсам, Техас, Флорида, Луизианадан кетиб Пуэрто-Рикога бордим ва Виргиния ороллари президенти билан учрашдим», — маълум қилди Трамп Values Voter Summit анжуманида.
Сўнг у «Виргиния ороллари ва унинг президенти — ажабтовур одам экан»лигини маълум қилди.
Американинг Виргиния ороллари АҚШ ҳукумати томонидан бошқарилади.
Қайд этилишича, Трамп ўз нутқида ороллар губернатори Кеннет Меппни назарда тутган. Трамп нутқининг матн кўринишидаги расмий талқинида унинг Меппга мурожаати «губернатор» сўзига алмаштирилган.
Бу Трампнинг ўз нутқида географик хатоларга йўл қўйиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Трамп БМТ Бош ассамблеяси доирасида Африка мамлакатлари раҳбарлари билан учрашувида Намибияни икки ўринда «Намбия» деб атаган эди.
Изоҳ (0)