Қирғизистон президенти сайловида сайлов участкалари очилди, деб ёзади «Газета.ru».
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда 2375 та сайлов участкаси очилган.
Овоз бериш электрон ахборот-сайлов тизими, шу жумладан, маълумотларни тўплаш учун автоматлаштирилган қутилар ёрдамида ўтказилади. Қирғизистон ҳукумати таъкидлашича, автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш қалбакилаштириш имкониятини истисно қилишда ёрдам беради.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, ғолибликка даъвогарлар Қирғизистоннинг икки нафар собиқ бош вазиридир, булар Социал-демократик партиядан илгари сурилган Сооронбай Жээнбеков ва мухолифат етакчиларидан бири — Омурбек Бабанов.
Изоҳ (0)