КХДР мамлакат келажагига рахна солаётган барчани йўқ қилишга қатъий қарор қилди. Бу ҳақда, Шимолий Корея парламенти раиси ўринбосари Ан Дон Чхунга асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз парламентлараро иттифоқнинг 137-ассамблеяси очилиш маросими якунида россиялик қизлар ва болаларнинг чиқишларини кўрдик. Бизнинг мамлакатимиз ҳам шундай келажак бўлишини истайди. Бу тинчик ва ривожланиш. Шунинг учун биз шундай тинчликка эришиш мақсадида бунга халақит берадиган барча душманларимизни йўқ қиламиз», — деди Ан Дон Чхун Парламентлараро иттифоқ тадбиридан сўнг.
Шимолий Кореялик амалдор шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрини томоша қилиш истагини билдирган. У шаҳардаги диққатга сазовор жойларни бориб кўради ва суратга тушади.
Изоҳ (0)