Бу йил «Дунё гўзали — 2017» халқаро гўзаллик танловида Мўғулистон номидан 24 ёшли дизайнер Цэвээндашийн Энхжин иштирок этмоқда, деб ёзади «Nur.kz».
Энхжиннинг тақдимот видеоси аллақачон 23 минг мартадан кўпроқ томоша қилинди. Унинг ролиги кўчманчилик маданияти, мўғуллар анъаналари, маиший ҳаёти, шунингдек, Мўғулистон табиати гўзаллиги ҳақида ҳикоя қилади.
Энхжин Кембридж университетида санъат тарихи факультетида ўқиган, Флоренциядаги Design International институтидан магистр дипломини олган. Айни пайтда қиз Eden Design номли хусусий компаниясини бошқаради.
Изоҳ (0)