Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги қарорига биноан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент давлат педагогика университетининг Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй ҳудудидаги собиқ асосий биносига жойлашиши эълон қилинган эди.
Бугунги кунда ушбу ҳудудларда қурилиш ҳамда реконструкция ишлари олдиндан режалаштирилган режа асосида давом этмоқда. Мадина Нурман объектда бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.
Хусусан, яқинда ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкалининг кичик пардозлаш ишлари, университет ҳудуди атрофидаги айланма йўлни тартибга келтириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу биноларда фаолият олиб борган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) 1-сон Тошкент педагогика коллежи биноларига кўчирилган эди.
Изоҳ (0)