Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2017 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида келиб тушган мурожаатлар сони 748 тани ташкил этади. Бу ҳақда Федерациянинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу мурожаатларнинг 704 таси ижобий — истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган. Мурожаатларнинг 50 фоизга яқини коммунал хизматлар соҳаларига тўғри келмоқда. Аризаларининг 200 таси савдо соҳаси тегишли.

Қайд этишларича, мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 203 миллион 460 минг сўм маблағ қайтариб берилган.

Мазкур сумма Қорақалпоғистон туманлари кесимида кўриб чиқилса, 103 миллион 627 минг сўм Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тўғри келади. Мазкур жамият фаоллари истеъмолчилардан тушган 207 та аризани ҳал этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди