Урганч шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда ўзганинг 121 800 000 сўм пулини алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йил 12 октябрь куни Партов кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган, А.Д 2014 йил август ойида, 1971 йилда туғилган, Қ.М.нинг уйига бориб, унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, фойдасидан улушини бериб боришини айтиб, жами 121 800 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Д.га нисбатан Урганя шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)