Россия Қрим яқинида, Украина чегарасида девор қуришни бошлайди. Бу ҳақда 12 октябрь куни «Громадьске» телеканалига берган интервьюсида Украина давлат чегара хизмати матбуот котиби Олег Слободян баёнот берди.
«Янги Йилга қадар бу жараённинг юридик расмийлаштирилиши тугайди. Шу боис қурилишнинг фаол фазаси баҳорда бошланса керак», — маълум қилди Слободян.
Унинг сўзларига қараганда, куз-қиш мавсумида бу қадар кенг миқёсли қурилиш ишларининг олиб борилиши қийинчилик туғдиради.
Амалдор, шунингдек, Украина Қрим чегарасида ҳеч қандай истеҳкомлар қурмаслигини билдирди:
«Нега Украина ҳудудидаги фуқароларимизни тўсиб, қанақадир инфраструктур иншоотлар қуришимиз керак? Ахир Қримни қайтаришда қатъий собитмиз».
Изоҳ (0)