Туркияда ҳаво полицияси ташкил этилади. Янги органнинг ходимлари мамлакат ичидаги рейсларни кузатиб боради. Бу ҳақда Gursesintour.com порталида маълум қилинган.
Туркия транспорт вазири Аҳмат Арслоннинг сўзларига кўра, ҳаво полициясига республиканинг амалдаги хавфсизлик кучлари ходимлари жалб қилинади. Бундан олдин эса улар махсус ўқув курсини ўташи керак бўлади.
Транспорт вазирлиги томонидан таъкидланишича, рейсларнинг ҳаво полицияси томонидан кузатилиши оддий фуқаролар хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Қайд этилишича, янги хизматнинг ташкил қилиниши сўнгги икки йил давомида муҳокама қилинган. Ҳаво полициясининг қачондан иш бошлаши ҳозирча номаълум.