2017 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти «Иқтисодий хулқни тадқиқ этишда қўшган ҳиссаси учун» америкалик Ричард Талерга насиб этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Иқтисодий хулқ ижтимоий, когнитив ва эмоционал омилларнинг алоҳида ва юридик шахслар томонидан иқтисодий қарорлар қабул қилинишига таъсирини ўрганади.
Иқтисодиёт йўналиши ғолибига бериладиган пул мукуфоти миқдори бошқа совриндорларники каби 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Маълумот учун, ўтган йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти шартномалар назариясини ўрганган америкалик олимларга берилган эди.
Изоҳ (0)