Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Россияга расмий ташрифини бекор қилди, деб хабар беради «РБК».
Президент мазкур ташрифи доирасида МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари ва Евроосиё олий иқтисодиёт кенгаши мажлисида иштирок этишни режалаштирган эди. Атамбоевнинг Россияга ташрифи бекор қилингани ҳақидаги хабар президент матбуот хизмати томонидан давлат раҳбарининг 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови олдидан мамлакатдаги вазиятни шахсан ўзи назорат қилиш истаги билан изоҳланди.
«Сайлов куни мустақил сиёсатчилар томонидан криминални жалб этган ҳолда оммавий тартибсизликка тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида келтирилган далилларни инобатга олган ҳолда, президент мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилиш учун Россияга ташрифини бекор қилди», — дейилади Атамбоев маъмуриятининг хабарномасида.
Сочига борадиган Қирғизистон делегациясига бош вазир Сапар Исаков бошчилик қилади.
Изоҳ (0)