Украинанинг Львов вилоятида 50 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватидан йиқилиб тушди ва тирик қолди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Украинанинг Ивано-Франковская вилоятида яшовчи аёл 8 октябрь куни касалхонага олиб келинган.
У бир кун аввал Львов вилояти Шевченко туманида яшовчи қариндошларини кўришга келган. Аёл еттинчи қаватдаги уйнинг балконидан йиқилиб кетган. Бу вақтда унинг қариндошлари уйнинг бошқа хонасида бўлган.
Аёлга иккала оёқнинг синиши ва қисман лат ейиш ташхиси қўйилган.
Полиция айни вақтда ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)