Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия ҳамон Украина суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, Қримнинг Россия томонидан эгаллаб олинишини тан олмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз Қримнинг ноқонуний тарзда босиб олинишини тан олмаганмиз ва тан олмаймиз ҳам», — деди у Украина президенти Пётр Порошенко билан қўшма матбуот анжуманида.
9 октябрь, душанба куни Эрдўғон Киевга расмий ташриф билан келиб, Пётр Порошенко билан учрашди. Улар қатор ҳужжатларни, шу жумладан, 2017—2019 йилларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини имзолади.