ШҲТ—Афғонистон контакт гуруҳи ўз фаолиятини юқори даража ва кенгайтирилган таркибда тиклайди. Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Гуруҳ ўз ишини ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари даражасида ўз ишини тиклади ва шундай шаклда мажбурий тартибда йилда бир маротаба йиғилади», — деди Ҳакимов.
Дипломат 2005 йилда тузилган ШҲТ—Афғонистон контакт гуруҳи фаолияти 2009 йилда тўхтатилгани, ўшанда у аъзо давлатларнинг ШҲТ котибиятидаги доимий вакиллари ва Афғонистон элчихонасининг Пекиндаги элчихонаси вакиллари даражасида ишлаганини эслатиб ўтди.
Бахтиёр Ҳакимовга кўра, Россиянинг мазкур гуруҳ фаолиятини тиклаш юзасидан таклифи тузилмага аъзо барча давлатлар етакчилари ва Афғонистон президенти томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватлади.
Гуруҳнинг кенгайтирилган шаклдаги биринчи учрашуви 11 октябрда Москвада бўлиб ўтади.