Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири бир қатор ҳарбий хизматчиларни лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади, деб хабар берди вазирликнинг матбуот хизмати.
Подполковник Хуршид Сотиев Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Хуршид Сотиев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Подполковник Ўлмас Мейлиев Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ўлмас Мейлиев Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Подполковник Аброр Жамолов Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Аброр Жамолов ФВВ марказий аппарат Тезкор бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.