Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги клублар, чилимхоналарда тунги рейд ўтказилди. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Рейд давомида, афсуски, киши дилини ранжитадиган қатор ҳолатларга дуч келинди. Ёш қизлар, ўсмир йигитларнинг қилиб турган ишлари кишини ўйлантиради, дейилади хабарда.
Ҳамкорлар аниқланган ҳолатлар юзасидан вояга етмаган ёшларнинг ота-оналари билан учрашиб, тушунтириш ишларини олиб борди.