Сўнгги икки йил давомида «Ўзбектелеком» АК таркибидаги асосий йўналишлар бўйича халқаро қўнғироқларнинг нархларига тарифлар қайта кўриб чиқилмади. Асосий йўналишлар – Қозоғистон, Россия ва бошқа қўшни давлатлардир. Компания хизматларни паст, бозорга мос бўлмаган нархларда, деярли ўзи учун зарар билан тақдим этди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва нархларни тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
2017 йил 6 октябрь куни оммавий ахборот воситаларида «Ўзбектелеком» АК халқаро телефон алоқаси тарифларининг ошиши тўғрисидаги маълумотлар чоп этилди. Шу муносабат билан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси маркетинг ва сотувлар бўйича директори Евгений Вишневский абонентларнинг таассуротларини кўзда тутиб, бундан буён «Ўзбектелеком» АК халқаро қўнғироқлар учун тариф сиёсати қандай шакллантирилиши ҳақида сўзлаб берди:
Яқин вақтларда қадар «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг аниқ тасдиқланган молиявий сиёсати мавжуд эмаслигини тан олиш керак, қарорлар кўп томонлама ва фақат қисқа муддатли қабул қилинарди. Биз мижозни йўқотишдан чўчигандик, шу сабабли самарасиз, зарарли тактикада амал қилгандик. Бундай ёндашув бизни йил бошида дуч келган вазиятга олиб келди. Бир қатор масалаларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурияти туғилди, компания таркибий ўзгаришларни амалга ошириши, тарифлар жадвали таҳлил қилиниши керак эди.Таққослаш учун коммунал хизматлар – электр, газ, иссиқ сув ва иситиш учун тарифлар йилига икки марта кўтарилди, бу табиий жараён бўлиб, унга амал қиламиз – иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар ҳам ҳар йили ўсиб бормоқда. «Ўзбектелеком» АК истеъмолчига молиявий юкламани минималлаштиришга интилиб, хизматлари учун, айниқса, халқаро алоқалар учун нархларни сунъий равишда чеклаб қўйганди. Натижада, фаолиятимизда бизни зарарга олиб борадиган жиддий муаммоларга дуч келдик. Шу сабабли, масалан, «Ўзбекистон почтаси» АЖ биз билан ҳамкорлик келишувини бекор қилиш масаласи ҳақида бир неча бор мурожаат қилди.
Халқаро қўнғироқлар учун тарифларнинг ошиши компаниямизнинг молиявий барқарорлигига эришишга интилишимиздан келиб чиқади. Шу муносабат билан фақат иқтисодий самарадорликка йўналтирилган ёндашувларимизни кўриб чиқмоқдамиз. Энди мазкур йўналишда зарар билан ишлашнинг иложи йўқ!
Бундан ташқари, узлуксиз алоқаларни таъминлаш учун ҳамкорлик қиладиган операторлар ўртасида халқаро шартномалар хорижий валютадаги ҳисоб-китобларни тақдим этади. Нархлар табиий равишда ўсиб боради ва биз уларга ўз хизматларимиз нархларини ўзгартиришга мажбурмиз.
Бугунги кунда олдимизда компаниямиз бўлинмаларининг техник базасини модернизация қилиш, филиалларни халқаро стандартларга мос келувчи АТ ускуналари билан жиҳозлаш вазифаси турибди. Техник ва технологик янгиланишлар, шу билан бирга, телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва мувофиқ равишда, нархларни тартибга солишга ёрдам беради.
Яқин келажакда «Ўзбектелеком» АК мижозларига ўз харажатларини оптималлаштиришга имкон берувчи тарифларни ишлаб чиқади. Иқтисодий асосланмаган ва абонентларнинг манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда, тарифларни атайин камайтириш ёки ошириш режалаштирилмаган.
Агар телекоммуникация хизматлари бозорининг умумий нархлари ҳолати таҳлил қилинса, бизнинг тарифларимиз истеъмолчи учун қулайлиги, мувофиқлиги билан ажралиб туришини ишонч билан айтиш мумкин. Масалан, абонентларнинг муайян гуруҳлари учун фойдали таклифлар мавжуд, улардан бири таълим муассасалари учун ZiyoNet таълим тармоғи платформаси, яна – идоралараро алоқа, шунингдек, қатор ижтимоий йўналтирилган тарифлар, жумладан, ёшлар тарифлари ҳам амал қилади.
Дунёдаги молиявий аҳволнинг корреляцияси, айниқса, халқаро алоқа масалаларида миллий операторнинг хизмат нархларининг ўзгаришига таъсир қилиши мумкин эмас. Бироқ «Ўзбектелеком» АК ўз абонентлари учун фойдали нархларни таклиф этишни кўзда тутмоқда.
«Ўзбектелеком» АК нархларни қандай мезонлар асосида кўриб чиқилади?
Биринчидан, оператор тариф режаларининг ўсишини тармоқни янада ривожлантириш, янги хизматларнинг ишга туширилиши ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшилашга йўналтиради.
Иккинчидан, мазкур иш Давлатимиз Раҳбари, Ҳукуматимиз, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан яратилган муҳим ҳужжатлар доирасида амалга оширилади.
«Ўзбектелеком» АК ИТ хизматлари бозорида йирик оператор сифатида мамлакатда инновацион ривожланиш, абонент базасининг кенгайиши, республикамизнинг барча шаҳар ва аҳоли пунктларига юксак технологияларнинг кириб бориши учун масъулдир. Компания харажатлари ўсиб бормоқда. Ўзимизни қоплаш ва таъминлашга эришиш учун ишимиз самарадорлигини оширишимиз, харажатларни камайтириш, шунингдек, хизматлар нархларини тартибга солишга мажбурмиз.
Бошқа мобил алоқа операторлари тарифлари ошадими?
Тариф сиёсатини белгилаш билан ҳар бир операторнинг ўзи шуғулланади. Ўз хизматларининг нархи ҳақида батафсил маълумотни фақат операторнинг ўзидангина олиш мумкин.
Яқин келажакда янги қулай тарифларни, жумладан, ижтимоий-йўналтирилган тарифларни жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Бу таклифлар – аҳолининг ҳимояланмаган қатламлари – нафақадагилар, имконияти чекланганлар учундир. Тарифлар бозорга асосланган бўлиши кераклигини тушунамиз, бироқ ижтимоий имтиёзлар қонунга мувофиқ, кимларга тааллуқли эканлигини, мажбурий тарзда, эътиборда тутиш керак. Бу ишларни бажариш бизнинг олдимиздаги вазифадир.