ЎзПФЛ бош директори этиб Омон Ғофуров тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
10 октябрь куни ЎФФ мажлислар залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Унда ПФЛ раҳбариятини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилган ва шу кунгача ташкилотни бошқариб келган Фарҳод Магомедов вазифасидан озод этилган.
Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йилнинг 14 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Рус, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади.