Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрга ўтар кечаси юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 16 нафар ўзбекистонликдан 15-сининг шахси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Аввалроқ ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 16 ўзбекистонликдан 14 нафарининг шахси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

7 октябрь куни 15-жасаднинг шахси аниқлаштирилган. У 29 август куни 20 ёшга тўлган бухоролик Миршод Мирзоев Миржон ўғли бўлиб чиққан.

Қайд этиш жоиз, аҳволи оғирлиги сабаб ҳозирча Россияда қолдирилган уч нафар Ўзбекистон фуқароси орасида Миршод Мирзоевнинг отаси — 1974 йилда туғилган Миржон Латипов Мирзоевич ҳам бор.

«Россиянинг тегишли органлари 16-жасад шахси ва фуқаролигини аниқлаш ишларини олиб бормоқда», — дейилади ТИВ ахборотида.

Маълумот учун, ЙТҲ оқибатида 16 ўзбекистонликдан ташқари бир нафар Қозоғистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)