Ўзбекистонда тактик-ўқув машқларида иштирок этаётган Россия ҳарбийлари Самарқандга саёҳат қилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ расмий вакили Ярослав Рошчупкин маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ўзбек ҳарбийлари аксилтеррор машқларида иштирок этиш учун Россиядан келган ҳамкасблари учун дунёнинг қадимий шаҳарларидан бири Самарқандда экскурсия ўтказди», — таъкидлади расмий вакил.
Рошупкинга кўра, Россия зобитлари Самарқандда Имом ал-Бухорий мажмуи, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Самарқанд билан танишув Улуғбек обсерваториясида давом этди ва Регистон майдонида якунланди.
Изоҳ (0)