Дюссельдорф аэропортига қўнаётган A380 йўловчи самолётини «Ксавьер» довули учириб кетди. Ҳаво кемасининг қўниши акс этган видео YouTube’даги ҲвдҲ-Плане-Споттер каналига жойланган.
Видеонинг изоҳида ёзилишича, Emirates авиакомпаниясига тегишли самолёт Дубайдан учиб келаётган эди. Ҳаво кемаси учиш-қўниш йўлагига қўнгач, шамол эсаётган томонга қараб кетиб қолган. Учувчилар лайнерни мувозанатга келтиришга муваффақ бўлган.
Европага 5 октябрда ёпирилган «Ксавер» тўфони оқибатида Германияда тўрт киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)