Batman: The Enemy ўйинининг яратувчилари ўйиннинг иккинчи қисмида Россиянинг Туркияда ўлдирилган элчиси Андрей Карловнинг жасади суратидан фойдаланган. Бунга Twitter фойдаланувчилари эътибор қаратди, деб ёзмоқда Meduza.
Фотосурат ўмарилган банк расмига монтаж қилинган ва ўйиннинг умумий стили таркибига қўшилиб кетган.
Сурат қандай қилиб ўйинга тушиб қолгани ҳозирча номаълум. Ўйинни яратган Telltale Games студияси ҳолатга изоҳ бермаган.
Россия ТИВ вакили Мария Захарова фотосурат ўйиндан чиқариб ташланиши учун вазирлик барча керакли ишни қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)