Мичоакан штатидаги Парачо шаҳрининг мэри Сталин Санчес Гонсалес номаълум кимсалар томонидан Мескикада отиб кетилди. Бу ҳақда штат губернатори Сильвано Ауреолес маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новсоти».
«6 октябрь эрта тонгда ҳаёт билан видолашган Парачо маъмуриятининг раҳбари Сталин Санчес Гонсалеснинг барча қариндошлари ва дўстларига чуқур таъзиямни изҳор қиламан», — деб ёзади Ауреолес ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Штат раҳбари Мичоакан прокуратурасига қотиллик юзасидан тергов бошлашни ва айбдорларни қўлга олиш борасида топшириқ берган. «Айбдор жазосини олади», — дея таъкидлаган Ауреолес.
Бу Мексика шаҳарлари мэрларининг жонига биринчи бор қасд қилиниши эмас. Август ойида Пуэбла штатидаги Уэуэтлан маъмурияти раҳбари Хосе Сантамария Савала ҳам ўлдириб кетилган эди. Июль ойида қуролланган босқинчилар Герреро штатидаги Пунгарабато шаҳри мэри Амбросио Сото Дуартенинг машинасига ҳужум қилиб, уни ўлдирган. Бунга қадар Чьяпас штатидаги Сан-Хуан-Чамула шаҳрининг раҳбари қабулига молиявий шикоятлар бўйича келган шаҳарликлар томонидан ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)