АҚШ Суданга нисбатан 20 йил аввал жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилади. Бу ҳақда президент Трамп маъмурияти вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Судан ҳукумати террорчиларга қаршилик ва инсон ҳуқуқларига риоя этишда олдинга силжимоқда. Мамлакатнинг можароли ҳудудларида ўт очишни тўхтатиш тартибини сақлаб қолиш, Судан ҳудудида гуманитар ёрдам етказиш жараёнини егиллаштириш, минтақавий муаммоларни ҳал этишда АҚШ билан давом этаётган ҳамкорликни ҳам қайд этиш мумкин», — изоҳ берди маъмурият вакиллари.
Шу билан бирга, Судан АҚШ Давлат департаменти томонидан тузиладиган террорчиликни қўллаб-қувватлайдиган давлатлар рўйхатида қолади. Мамлакат расмийларига нисбатан Дарфур провинциясидаги зўравонликлар сабабли қабул қилинган жазо чораларининг бир қисми ҳам сақланади.
Изоҳ (0)