Вашингтон Куба расмийлари фуқаролари озодлигини таъминламагунча Гаванага нисбатан амалдаги санкцияларни бекор қилмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган испан мероси ойлигига бағишланган тадбирдаги чиқишида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз Куба ва Венесуэладаги яхши одамларни қўллаб-қувватлаш учун қатъий чоралар кўрдик. Куба тузумидан то халқининг сиёсий ҳуқуқларини тўлиқ таъминламагунча санкциялар олиб ташланмайди», — деди Трамп.
Шунингдек, АҚШ президенти «Венесуэла халқи учун демократияни тиклаш»га чақирди ва социалистлар ҳамда коммунистлар мафкурасини кескин танқид қилди.
Изоҳ (0)