Владимир вилоятида поезд ва автобус ўртасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 17 кишидан 14 нафарининг шахси уларнинг дўстлари ва қариндошлари ёрдамида аниқланди. Бу ҳақда ўзбекларнинг «Дўстлик» жамоат ташкилотининг Владимир минтақасидаги раиси Улуғбек Болтабоев маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Кечаси учдаги маълумотларга кўра, 14 нафар жасаднинг шахси аниқланган, яна учтасини аниқлаш қолди. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Москвадан қурбонларнинг бир нечта қариндошлари етиб келишди, бироқ уларнинг асосий қисмини аниқлашда марҳумлар билан бирга автобусда кетган фуқаролар ёрдам кўрсатди», — дея аниқлик киритади Улуғбек Болтабоев.
Унинг таъкидлашича, 7 октябрь, шанба куни Москва вақт билан соат 9:00 да ЙТҲ га учраган автобусдан омон қолган йўловчилар вақтинчалик яшаш жойидан Владимирга келиши билан ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом эттирилади.
Агентлик суҳбатдошининг маълум қилишича, Ўзбекистондан Москвага омон қолган йўловчиларни олиб кетиш учун келган самолёт ортига марҳумларнинг шахсини аниқлаш ишлари тугаганидан сўнггина учиб кетади.
Изоҳ (0)